Юнусобод туманида «Спарк» ва иккита «Кобальт» тўқнашди
Жорий йилнинг 25 январ куни соат 09:20да 102 рақамига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Амир Темур кўчасида жойлашган “Goodzone” дўкони қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотида айтилишича, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.С. “Кобальт” автомобилида ҳаракатланаётиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган Ф.Б. бошқарувидаги яна бир “Кобальт” ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги “Спарк” автомобиллари билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида “Спарк” автомобили ҳайдовчиси И.Т. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 40 ёшли Н.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024