Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Исмоиловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, «Телеграм», «Инстаграм» каби ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси ва катта аудиторияга эга бўлган, реклама жойлаштириш орқали даромад олувчи (чакана савдодан ташқари) ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида ҳисобга олинган бўлса, уларнинг ушбу фаолиятдан топган даромадлари солиққа тортилмайди.
«Шу билан бирга, интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг) кўрсатилган хизматлар учун контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилди », – деди у.
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар, фақат ижтимоий солиқни (пенсия ҳисоблаш учун) 2020 йил учун базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) 2021 йилдан бошлаб бир баравари (223 минг сўм) миқдорида ихтиёрий тартибда тўлаши мумкин.
Қарорга асосан, ижтимоий тармоқлардаги фаолият билан (ПР-менежер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (СММ), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, СМО мутахассиси)

















