Жаҳон | 20:50 / 27.01.2021
6809
1 дақиқада ўқилади

Камерунда 50дан кўпроқ киши автоҳалокат қурбони бўлди

Камеруннинг Жанг шаҳри яқинида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 53 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Journal du Cameroun нашри хабар берди.

Фото: cameroonvoice.com

Яна 29 киши жароҳат олган. Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан тунги соат 3да юз берган. Ёнилғи олиб кетаётган юк машинасининг шаҳарлараро автобус билан тўқнашувидан кейин иккала транспорт воситаси ҳам олов ичида қолган.

Камерунда 2020 йил декабр ойи охирида ҳам юк машинасининг автобус билан тўқнашуви оқибатида 37 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид