Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машарипов «Ан Наср»га ўтди. У мавсум охиригача БАА клубида ижарада ўйнайди
«Пахтакор» яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттиради, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
«Фаолиятини «Пахтакор» ёшлар тизимидан бошлаб, асосий жамоа сафида 4 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта Ўзбекистон ва бир бор Лига Кубогида зафар қучган яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига кўчиб ўтди. Жамоалар ўртасида трансфер шартномаси расман имзоланди», - дейилади хабарда.
Жалолиддин Машарипов "Ал Насср"га трансфер қилиндиhttps://t.co/TCcK5sODqj pic.twitter.com/23lPQ1RB2G
— FC Pakhtakor (@Pakhtakor_fc) January 30, 2021
БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби эса Саудиянинг «Ан-Наср» клубидан Жалолиддин Машариповни жорий мавсум якунигача ижарага олганини эълон қилди. Футболчи БААда мавсум якунига етгач, Саудия Арабистони клуби сафига бориб қўшилади.
شباب الأهلي يضم لاعب الوسط الأوزبكي جلال الدين ماشاريبوف (27 عاماً) قادماً من النصر السعودي على سبيل الإعارة حتى نهاية الموسم.#شباب_الأهلي pic.twitter.com/XuXWxZqvc1
— نادي شباب الأهلي (@Shabab_AlAhliFC) January 30, 2021
Маълумот учун, Машарипов айни пайтга қадар «Пахтакор» таркибида Суперлигада 141 ўйинда 24 гол уришга эришганди. Чемпионлар Лигасида 29 беллашувда 4, мамлакат кубокларида 30 баҳсда иштирок этиб, 5та тўп муаллифига айланган.
Мавзуга оид
22:02 / 04.06.2025
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
17:11 / 24.03.2025
Машарипов Қирғизистон билан ўйинда рақибга қизил кўрсатилганини билмаганини айтди
13:39 / 21.03.2025
«Эронни ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз» - Шомуродов ва Машарипов муҳим ғалаба ва Теҳрондаги ўйин ҳақида
12:28 / 06.12.2024