Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари пора талаб қилганликда гумонланиб қўлга олинди
У раҳбарлик лавозимларидан бирига даъвогарнинг лавозимга тайинланиши масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ўта йирик миқдорда пул талаб қилган.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Нургази Анаркулов пора талаб қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб ТАСС хабар берди.
"Қўлга олинган шахс лавозимини суиистеъмол қилиб ва шахсий бойлик орттириш мақсадида раҳбарлик лавозимларидан бирига даъвогарнинг лавозимга тайинланиши масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ўта йирик миқдорда пул талаб қилган", - дейилади хабарда.
Қўмита коррупцияга қарши курашиш хизматининг маълумот беришича, матбуот хизмати раҳбари "давлат ҳокимияти органларида коррупцияни аниқлаш, унинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ўтказилган амалиёт" доирасида қўлга олинган.
Анаркуловга нисбатан республика жиноят кодексининг "пора талаб қилиш" моддаси бўйича судга қадар иш қўзғатилган.
Нургази Анаркулов ўтган йил кузида Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:13
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
18:28 / 12.06.2026