Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавируснинг учинчи тўлқини қачон бошланиши айтилди
Мясниковнинг айтишича, пандемиянинг учинчи тўлқинидан йўқотишларсиз ўтиш учун ҳозирдан эмланиш зарур.
Шифокор ва телебошловчи Александр Мясников Россияда коронавируснинг янги тўлқини бошланадиган муддатни айтди. У бу ҳақда ўз Telegram-каналида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда пандемия табиий ўсиш босқичига кирди, бу эса унинг уч ойлик даврийлиги ҳақидаги тахминни тасдиқлайди.
«Демак, ёзга бориб яна ўсишни кутиш мумкин», — деб ёзди у.
Мясниковнинг айтишича, пандемиянинг учинчи тўлқинидан йўқотишларсиз ўтиш учун ҳозирдан эмланиш зарур.
Аввалроқ Мясников Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг инсониятни янги жиддий пандемия кутаётганлиги тўғрисидаги фикрига қўшилганди.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 3,8 миллиондан ошган, 72 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026