Жаҳон | 08:47 / 31.01.2021
6915
1 дақиқада ўқилади

Қорабоғда ярашув ортидан кузатувчи Туркия-Россия маркази очилди

Тоғли Қорабоғда ярашув келишувлари ортидан кузатув олиб борувчи Туркия-Россия мониторинг маркази ўз ишини бошлади

Anadolu ахборот агентлигининг хабар беришича, марказ Озарбойжоннинг Ағдам тумани Марзили қишлоғи яқинида қурилган. Унинг очилиши маросимида Озарбойжон мудофаа вазири Зокир Гасанов, Туркия миллий мудофаа вазири ўринбосари Юнус Эмре Қораосмонўғлу, Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ва бошқа масъул шахслар иштирок этган. 

Туркия мудофаа вазирлиги вакилининг таъкидлашича, марказнинг вазифаларига Тоғли Қорабоғда ўт очиш режимини назорат қилиш, режимнинг бузилиши ҳолатларининг қайд қилиниши, томонлар шикоятлари ва муаммоларини кўриб чиқиш, қоидабузарликлар олдини олиш бўйича чоралар кўриш киради.

Қўшма марказ шахсий таркибига ҳар иккала томондан 60 нафардан ҳарбий хизматчи тақдим қилинган. Марказ ихтилоф томонларининг ҳарбий бошқармалари ва Россия тинчликпарвар контингенти билан тўғридан тўғри алоқа линияларига эга.

Мавзуга оид