Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда маст ҳолда бўлган «Нексия-3» ҳайдовчиси тўхтаб турган 5та автомобилни урди
Жорий йилнинг 30 январь куни соат 16:00ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 771-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.Р. “Нексия-3” автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўлакка ўтиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 2та “Ласетти”, “Дамас”, “Спарк” ҳамда “Кобальт” автомобилига урилган.

Натижада, “Нексия-3” ҳайдовчиси, 50 ёшли У.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситалари техник шикастланган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи У.Р. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги маълум бўлган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:14
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
12:13
Ақтўбедаги ҳалокатлар: сабаблар нима?
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025