«Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди». Шавкат Мирзиёев ишсизлик масаласида раҳбарларни танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
«Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сонида маълум қилинишича, йиғилишда ишсизлик масаласи кўтарилди. Коллежларни трансформация қилишни шошмасдан, етти ўлчаб, бир кесган ҳолда амалга ошириш лозимлиги айтилди.
Президент учун прогноз кўрсаткичлари, ҳисобот рақамлари ва статистик маълумотлар биринчи даражали эмас. Ҳукуматдан талаб қилинаётгани - одамларга кўникма бериш ва уларни ўз бизнесларини тўғри юритишга ўргатишдан иборат, дейилади кўрсатувда.
«Мен яна бир марта айтаман: қоғоз ҳамма нарсани кўтаради. Мен сизлар билан бу мажлисни ўзимни ҳам қийнаб, сизларни ҳам қийнаб ўтказмас эдим. Фавқулодда вазият, ҳар 15 кунда президентга ҳар бир туман бўйича таҳлил. Пировард мақсад - иш жойи. Сизларда шу, бошқа ҳеч қандай кўрсаткич йўқ. Иш жойи, ялпи ишлаб чиқариш, бўлди.
Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди, мономарказлар бўлмай, тизимни қилиб бермаганимда бошқа гап эди. Тўғрими? Тузилма қилиб бермай, Камбағалликни қисқартириш ва иқтисодий тараққиёт вазирлиги бўлмаганида бошқа гап эди», - деди Шавкат Мирзиёев.
Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари мансабдор шахслар олдига узлуксиз механизмни ишга тушириш бўйича аниқ вазифа қўйди.
Мавзуга оид
22:02 / 11.09.2024
Германиядаги йирик компаниялардан бирининг 15 мингга яқин ходими ишсиз қолиши мумкин
22:14 / 04.01.2024
Хитойдаги ишсизлик: Талабалар дипломнинг қадри тушиб кетганидан шикоят қилмоқда
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023