Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда кекса ёшлиларни AstraZeneca вакцинаси билан эмламасликка қарор қилинди
Ёши 65дан ошганларга Pfizer-BioNTech ёки Moderna вакцинаси тавсия этилади.
Швеция AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан ёши 65дан катталарни эмлашда фойдаланишдан воз кечди. Бу ҳақда Швеция жамоат саломатлиги агентлигига таяниб Европейская правда хабар берди.
Регулятор Европа тиббиёт агентлиги ушбу вакцинани қўллашга шартли равишда рухсат берганидан сўнг мазкур препаратга оид маълумотларни қайта кўриб чиқди.
Натижада Швецияда AstraZeneca вакцинаси билан кичик ёшдагиларни эмлашга қарор қилинди. Ёши 65дан ошганларга Pfizer-BioNTech ёки Moderna вакцинаси тавсия этилади.
"Ҳозирча вакцина кекса ёшдагиларни қай даражада ҳимоя қилиш борасида маълумотлар етарли эмас", - деди жамоат саломатлиги агентлиги вакили Серен Андерссон.
Роберт Коҳ институти қошидаги STIKO мунтазам эмлаш комиссияси аъзолари ҳам AstraZeneca вакцинаси фақат 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамлар учунгина фойдали деб ҳисоблашган.
Аввалроқ Полша ва Италия кекса ёшлиларни AstraZeneca вакцинаси билан эмлашдан воз кечганди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026