Ўзбекистон | 14:40 / 03.02.2021
2102
2 дақиқада ўқилади

2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегияси ишлаб чиқилади

2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 20-бандида алоҳида вазифа белгилаб берилган.

Жорий йилнинг 18-27 январ кунлари 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинганди. Президент Шавкат Мирзиёев давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Муҳокамалар жараёнида кенг жамоатчилик ва экспертлар томонидан берилган бир қатор таклифлар ҳам президент фармонида акс эттирилган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фарҳод Эшонқуловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, фармон билан давлат дастури лойиҳасининг биринчи йўналишига 20-банд сифатида 2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси киритилган. Ушбу вазифа жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган дастлабки давлат дастури лойиҳасида акс эттирилмаган.

Шунингдек, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ яна бир қатор таклифлар берилган. Жумладан, Давлат дастури лойиҳасининг 4-бандида назарда тутилган давлат бошқаруви ходимлари сонини ўртача 15 фоизгача оптималлаштиришни амалга оширишда меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда, қисқартиришга тушган ходимларни эгаллаб турган лавозими даражасида иш билан таъминлаш ҳамда дастур лойиҳасининг 11-бандида назарда тутилган бепул юридик ёрдам тизимини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи таклифлар берилган ва бу таклифлар президент фармонида акс эттирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид