Қирғизистонда бош вазир ва ҳукумат аъзолари тайинланди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Улуғбек Мариповни бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. 41 ёшли Марипов бунгача турли лавозимларда, жумладан собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.
“Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марипов Улуғбек Асамидиновични бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади”, деб маълум қилинган президент матбуот хизматида.
Аввалроқ Жогорку Кенеш Мариповнинг номзодини бош вазир лавозимига ва у томонидан таклиф қилинган ҳукумат таркибини маъқуллаганди.
Жапаров, шунингдек, ҳукуматнинг аъзоларини тайинлаш ҳақидаги фармонни ҳам имзолаган.
Қирғизистон парламенти қарорига кўра, аввалги ҳукуматнинг деярли ярим аъзолари, жумладан бош вазир биринчи ўринбосари Артём Новиков, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев ўз лавозимларини сақлаб қолишган. Бир неча кун аввал қайта ташкил этилган мудофаа вазирлигига Таалайбек Омуралиев раҳбар этиб тайинланган.
Қирғизистоннинг янги ҳукуматида вазирликлар ва бошқармалар сони аввалги ҳукуматга нисбатан деярли 2 марта қисқартирилган.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024