Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Озарбойжон ва Арманистон билан авиақатновларни тиклайди
Бундан ташқари, 8 февралдан Москва — Бишкек йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига биттадан учтага етказилади, Беларус билан темир йўл қатнови тикланади, Москва — Минск йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтасига уч мартадан беш мартага ошади.
Россия Озарбойжон ва Арманистон билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилди. Мамлакат бош вазири Михаил Мишустин бу ҳақдаги тегишли фармойишни имзолади.
«2021 йил 15 февралдан ўзаро асосда Озарбойжон ва Арманистон билан халқаро авиақатновларни тиклашга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, Москва — Боку йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта, Москва — Ереван йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта авиапарвозларни амалга оширишга рухсат берилган. Хабарда айтилишича, ушбу қарор коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб таклифи билан қабул қилинган.
Шу билан бирга, 8 февралдан Беларус билан темир йўл қатнови тикланади, Москва — Минск йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтасига уч мартадан беш мартага ошади, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдан Минскка авиапарвозлар тикланади.
Бундан ташқари, 8 февралдан Москва — Бишкек йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига биттадан учтага етказилади.
Россия халқаро авиақатновларни ўтган йил мартда тўхтатганди. Августдан эса бошқа мамлакатлар билан авиаалоқа бирин-кетин тиклана бошлади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026