Бухородаги газ портлашидан жабрланганларнинг 6 нафарига уйга жавоб берилди. Бир кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда
12 нафар жабрланувчининг 6 нафарига уйга жавоб берилган. Шифохонада қолаётган 5 кишининг аҳволи қониқарли, бир беморнинг ҳолати эса нисбатан оғирлигича қолмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 февраль куни Бухоро шаҳридаги 9 қаватли уйда рўй берган газ портлаши жабрланувчиларининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Воқеадан 22 соат ўтиб берилган ахборотга кўра, 12 нафар жабрланувчидан 6 нафарига уйга жавоб берилган. Бир кишининг ҳолати нисбатан оғирлигича қолмоқда.
«Фавқулодда ҳолат юзага келганда кўп қаватли уйда бўлган 3 нафар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган 9 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Улар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига олиб келинган.
Портлашдан жабрланган 12 нафар бемордан 5 нафари филиалнинг нейрореанимация бўлимига «миянинг ёпиқ шикастланиши ва мия чайқалиши» ташхиси билан ётқизилди. Аҳволи ўрта оғирликда.
2 нафар бемор умумий реанимация бўлимига жойлаштирилган. Уларнинг бир нафарининг юз ва қўлларида 35 фоиз куйиш аниқланган, аҳволи нисбатан оғирроқ. Иккинчи беморда кўкрак қафасининг ёпиқ шикастланиши кузатилган, унинг аҳволи қониқарли.
Қолган беш нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилди. Уларда ситуацион невроз (қаттиқ қўрқиш) ташхиси қўйилган бўлиб, зарур муолажалар амалга оширилгач, уйларига жавоб берилган.
Бугун нейрореанимация бўлимидаги беморлардан бирига аҳволи яхшилангани учун жавоб берилган», – дейилади ССВ ахборотида.
Бухоро вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, аҳволи оғир бемор – когонлик 39 ёшли эркак.
- Эслатиб ўтамиз, газ портлаши 4 февраль куни соат 17:30да, «White Group Trading» МЧЖ томонидан қурилган 9 қаватли уйнинг 3-қаватида рўй берди.
- Ҳодиса табиий газни улаш жараёнида газнинг қувурдан сизиб чиқиши натижасида юзага келган. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан жиноят иши очган.
- Бино қурилишига «White Group Trading» МЧЖ масъул. Лойиҳа бўйича 3та подъездда жами 70та хонадон қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:56 / 23.11.2024
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳасида ишга олмоқчи
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
16:12 / 05.11.2024
Янгийўлда “дом” қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди
15:03 / 27.10.2024