Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролик олиш тартиби ўзгаради: Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини 2005 йилгача олиш бўйича талаб бекор қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида фармон имзолади.
Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Дастлабки лойиҳага кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга 2005 йил 1 январга қадар келиб, яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаётган, шунингдек, 15 йил давомида мамлакатда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилиш назарда тутилган эди.
Давлат дастури лойиҳаси жорий йилнинг 18–28 январ кунлари 2021.strategy.uz, jamoatchilik.uz ва regulation.gov.uz веб-порталлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди ҳамда ундаги фуқаролик олишни истаган шахс Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини 2005 йилгача олган бўлиши кераклиги ҳақида талаб олиб ташланди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2021 йил 1 май. Дастур ижроси учун Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати масъул этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан тўғри Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартиби жорий қилиниши ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026