Яшнобод туманида йирик ЙТҲ содир бўлди, 4 киши касалхонага олиб кетилди
2021 йил 5 февраль куни тахминан соат 12:10ларда Яшнобод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида “Еquinox AT” автомобилини бошқариб борган 39 ёшли Д.А. қайта бурилиш ҳаракати давомида ҳаракат устуворлигига эга бўлган 70 ёшли П.К. бошқарувидаги “КамАЗ" юк автомобилини ўтказиб юбормаган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, тўқнашув оқибатида “Еquinox AT” автомобили бошқарувсиз ҳаракатни давом эттириб, йўл четида тўхтаб турган 50 ёшли А.Н. бошқарувидаги "Nexia" автомобилига тўқнашган. Бир вақтнинг ўзида “КамАЗ” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ТМА-1 биносига тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида учала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда юқоридаги бинода бўлган 73 ёшли М.М. шифохонага етказилган.
Мазкур факт бўйича терговолди текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024