Жамият | 10:07
480
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Авиасозлар кўчасида транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентнинг Яшнобод туманида иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш ишлари муносабати билан Авиасозлар кўчасининг бир қисмида автотранспорт ҳаракати қарийб уч ҳафтага вақтинча чекланади. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.

Veolia Energy Tashkent компанияси маълум қилишича, истеъмолчиларни барқарор ва сифатли иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан 2026 йил 11 июл соат 08:00 дан 31 июл соат 06:00 гача Яшнобод туманидаги Авиасозлар кўчасида магистрал иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари амалга оширилади.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида мазкур ҳудуднинг тегишли қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Компания ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланишни сўради.

Veolia Energy Tashkent юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳоли ва ҳайдовчилардан узр сўраб, кўрсатилган чекловларга тушуниш билан ёндашишни илтимос қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид