Ўзбекистон | 09:33 / 06.02.2021
6771
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод кўпригининг бир қисми 13 февралгача ёпилди

Тошкент шаҳрида Амир Темур шоҳкўчаси устидан ўтган кўприкнинг (мўлжал “Универсам”) бир томони “Юнусобод” метро бекатидан 7-сон шаҳар клиник шифохонаси йўналишида транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади

Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу йўл-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ишлар 13 февраль куни якунланиши режалаштирилган. 

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид