Аудиторлик фаолияти учун лицензия олиш бекор қилинмоқда
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири сенаторлар томонидан маъқулланди.
Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Маълум қилинишича, ҳужжат аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг халқаро меъёрларига асосланади.
Хусусан, қонунда:
- аудиторлик фаолиятининг лицензияланадиган фаолият турлари таркибидан чиқарилиши;
- аудиторлик фаолияти фақат Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилиши;
- мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар рўйхати шакллантирилиши;
- аудиторлик ташкилотларининг устав капитали миқдорига бўлган талаб бекор қилиниши ҳамда улардаги аудиторларнинг энг кам сони камида тўрт нафар бўлиши;
- айнан битта хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текширувини кетма-кет етти йилгача ўтказишга рухсат берилиши белгиланди.
Шунингдек, ҳужжатда «Таваккалчилик-таҳлили» асосида аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш ва унинг натижаларини ваколатли давлат органи ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтида эълон қилиш назарда тутилмоқда.
Маълумот учун, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган. 2000 йилда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрири тасдиқланган.
Аввалроқ, аудиторлик фаолиятида қандай ўзгаришлар кутилаётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
18:23 / 21.11.2024
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024