Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритилиши мумкинлигини айтди
Россияга нисбатан навбатдаги қадамлар 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида муҳокама қилинади.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел иттифоққа аъзо мамлакатлар Россияга нисбатан навбатдаги қадамларни муҳокама қилишини маълум қилди.
"Биринчи навбатда, 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида буни муҳокама қиламиз. Биз олдинга ҳаракат йўлини тақдим этамиз ва аъзо мамлакатлар навбатдаги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилади", - деди у.
Боррелнинг таъкидлашича, "Россияга нисбатан санкциялар киритиш масаласи муҳокама қилинади".
Аввалроқ Европа парламентининг бир гуруҳ депутатлари Жозеп Боррелнинг Россияга ташрифидан сўнг унинг истеъфосини талаб қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Уларнинг фикрича, ЕИ дипломатияси раҳбарининг Москвага сафари муваффақиятсиз бўлган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026