Россия аҳоли жон бошига коронавирус қурбонлари сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда — ОАВ
«Росстат» 8 феврал куни Россияда 2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Уларга кўра, мамлакатда апрелдан 31 декабргача ортиқча ўлим ҳолатлари сони 358 257тани ташкил этди, деб ёзмоқда «Медуза».
Мамлакат бош вазири ўринбосари Татяна Голикова 2020 йилда ҳаддан ташқари кўп қайд этилган ўлим ҳолатларининг 81 фоизи коронавирус билан боғлиқлигини тан олди. Бироқ, у қолган 19 фоиз нима билан боғлиқлигини тушунтирмаган. Шу билан бирга, Москва Соғлиқни сақлаш департаментининг батафсил маълумотларига кўра, «ортиқча ўлим ҳолатларининг» 98-100 фоизи вирус билан боғлиқ.
Деярли барча «ортиқча ўлим ҳолатлари» эпидемия туфайли юз берган деб ҳисобланса, 2020 йилда коронавирусдан ўлим, расмийлар томонидан аввал айтилганидек 57 минг эмас, балки ушбу рақамдан 6,3 баравар кўп бўлган, деб тахмин қилиш мумкин.
Бу шуни англатадики, 2020 йилда коронавирус қурбонлари сони бўйича Россия иккинчи ўринни эгаллади (АҚШдан кейин) ва аҳоли жон бошига энг кўп зарар кўрган бешта давлат қаторига кирди. Феврал ойининг бошига келиб, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган ўлим ҳолатлари сони бўйича Россия дунёда биринчи ўринга ҳам чиққан бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024