Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфондан зудлик билан ўчирилиши керак бўлган иловалар маълум қилинди
Экспертлар биринчи навбатда рақам аниқлайдиган иловаларни зарарли деб аташди.
"Российская газета" шарҳловчилари айрим иловалар бефойда, айримлари эса зарарли бўлгани учун смартфондан ўчириб ташлашни тавсия қилишди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Экспертлар биринчи навбатда рақам аниқлайдиган иловаларни зарарли деб аташди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай дастурлар смартфондаги телефон рақамларига оид барча маълумотларни кўчириб олади, бундан ташқари, смартфон эгасининг исми ва телефон рақамини бошқаларга бериши мумкин.
Кейинги ўринда батарея қувватини тежайдиган дастурлар айтилди. Фойдаланувчиларга смартфон созламаларидаги қувват тежайдиган функциядангина фойдаланиш тавсия қилинди. Мутахассисларнинг айтишларича, қувват тежайдиган иловалардан ҳеч қандай фойда йўқ.
Шунингдек, "хотира тозалайдиган" дастурлар ҳам бефойда деб топилди.
"Улар ҳам худди батарея тежайдиган иловалар каби ишлайди. Хотира бир озга енгиллашади, аммо бу жуда қисқа вақт давом этади", - дейилади мақолада.
Бундан ташқари, фонарлар, QR-код сканерлари ҳам хавфли деб топилган.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
18:01 / 15.04.2026