14:00 / 12.02.2021
7318

«Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир» – Бекободдаги масжид қурилишига ҳисса қўшинг

Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ташриф буюрдик.

Бекобод туманининг Исфара маҳалласида жойлашган «Мулла Абдуғаффор» жоме масжиди ҳозирги биноси анчагина эскириб қолган. 450 нафар намозхонга мўлжаллаб барпо этилаётган янги масжид 2020 йил март ойида қурилиши бошланган. Иншоот Бекобод туманидаги Исфара ва унинг атрофидаги бошқа маҳаллаларга ҳам хизмат қилади.

Айни дамда ҳашар йўли билан халқнинг кўмаги ёрдамида қурилаётган масжиднинг деворлари кўтарилмоқда. Масжид имом-ноиби Акмал Абдураҳмоновнинг айтишича, туманнинг энг чекка қисмида жойлашган масжид қурилиши жуда сустлашиб қолган.

«Ҳозирда масжидни гумбаз қисми учун цемент маҳсулотлари, бурчаклар (уголок – қурилиш материали) ҳамда арматура етишмай турибди. Шунингдек, масжидга таҳоратхона ҳам қуришимиз керак. Таҳоратхона лойиҳага киритилган, лекин бу бўйича ҳали умуман ишлар бошланмаган.

Албатта масжид қурилишига ҳисса қўшиш билан инсон қиёматга ўзи учун захира йиғади. Аллоҳ таоло «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир» – дея марҳамат қилган. Биз бир-бирларимизни мана шундай улкан савобли ишга чақириб қоламиз,” – дейди масжид имом-ноиби Акмал Абдураҳмонов.

Азиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Аллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Uzcard: 8600 0304 9978 3805 Абдураҳмонов Акмал

Humo: 9860 0101 3199 4732 Қўзибоев Сайфуддин

Sberbank: 5336 6903 5893 4158 Хўжамқулов Йўлчи

Масжид қурилиши учун очилган ҳисоб рақами: 2021 2000 2042 7853 1002

ИНН: 204 545 405 МФО: 00787

Мурожаат учун масжид имом-ноиби Акмал Абдураҳмоновнинг телефон рақамлари: +99899 407 89-84, +99899 395 20-57.

Фаррух Абсаттаров
Тасвирчи ва монтаж устаси:
Абдусалим Абдувоҳидов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top