Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда апрелда янги конституция бўйича референдум ўтказилиши мумкин
Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳозирда эски конституция бўйича яшамоқда, янги конституция қабул қилинишига эса яна 2-3 ой бор.
Агарда Қирғизистон парламенти конституциянинг янги лойиҳасини қўллаб-қувватласа, у ҳолда референдумни маҳаллий бошқарув кенгашларига сайловлар билан биргаликда ўтказиш мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.
Жапаров яқинда Бишкекка бир сутка ичида икки марта мэр вазифасини бажарувчи тайинланганига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, ислоҳотлар даврида кадрлар нафақат ҳар куни, агарда «нотўғри одамлар бўлса» ҳар соатда алмашишини таъкидлади.
Садир Жапаровнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ҳозирда эски конституция бўйича яшамоқда, янги конституция қабул қилинишига эса яна 2-3 ой бор.
У маҳаллий кенгашларга сайловлар 11 апрелда ўтказилиши тўғрисидаги фармонни имзолаганини айтди. Агарда Қирғизистон парламенти конституциянинг янги лойиҳасини қўллаб-қувватласа, у ҳолда референдумни маҳаллий бошқарув кенгашларига сайловлар билан биргаликда ўтказиш мумкин, деди Қирғизистон президенти.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026