Жамият | 11:00 / 14.02.2021
5973
4 дақиқада ўқилади

“Нафас олаяптими, деб кечаси 7-8 марта қарайман” - фарзандига шифо илинжидаги оналар нидоси

Кичкина вужудда икки дард

Нурмуҳаммадда бу касаллик бир йил аввал бошланган. Танасидаги бир дард унга яна бир касалликни – юрак порогини ҳам етаклаб келган.

“Оққон ташхиси билан даволаниб келаётган эдик. Боламнинг қон босими тушиб кетаверди. Шифокорлар текширишганда юрагида порог пайдо бўлган экан. Бурни қонаса ёки қайт қилса қўрқиб кетаман. Кечаси 7-8 марта қарайман нафас оляптими деб”,- дейди онаси Назира Салимова.

Нурмуҳаммад Шароповга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0604 0198 0843 онаси Назира Салимова номида

Сбербанк: 4817 7601 9311 3671 отаси Санжар Тўхтаев номида

Виза: 4916 6400 0015 7956 қариндоши Бахтиёр Қўзиев номида

Телефон: +998919249515 (онаси)

 Ихтиёр ота-онасини ҳожи қилишни истайди

 Мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб, ўзига яраша ютуқларга эришган Ихтиёрда касаллик аломатлари иситмалар ва ҳолсизлик билан акс этган.

“Катта бўлсам ҳарбий бўламан. Мактабга боргим, дўстларимни кўргим келяпти. Тузалиб кетсам, ойим билан дадамни ҳажга олиб бораман” дея ният қилади болакай. Онаси Гулруҳнинг айтишича, айни пайтда моддий етишмовчилик сабаб даволаниш учун дори-дармонларни олишда қийналиб қолишган.

Ихтиёр Бўриевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 3080 1132 онаси Гулруҳ Примова номида

Сбербанк: 5469 3800 7462 8826 қариндоши Мафтуна Норқобилова номида

Виза: 4097 8211 0070 9380 қариндоши Ҳилола Умарова номида

Телефон: +998912155554 (онаси)

 Бемор болаларга ёрдам берганларга Оллоҳ ажрини берсин

Онасининг сўзларига кўра, Ас-сахирада дастлаб оқ доғлар, кўкаришлар пайдо бўлиб, Андижонда оққон ташхис қўйилган. Қизалоқ 4 ёшида шу мураккаб касаллик билан курашмоқда.

“Бошимда турмуш ўртоғим йўқ, борим – шу иккита фарзандим. 4 йилдан бери ота-онамни қарамоғидаман, уларнинг пенсиясига болаларимни катта қиляпман. Бемор болаларга ёрдам берганларга Оллоҳ ажрини берсин”,- дейди онаси Сайёра.

Ас-сахира Ғофуровага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 3449 0239 онаси Сайёра Ҳайитқулова номида

Сбербанк: 4276 4000 4399 2479 қариндоши Илҳом Ҳайитқулов номида

Виза: 4187 8000 0041 7964 онаси Сайёра Ҳайитқулова номида

Телефон: +998998711489 (онаси)

Уйғонганимда болам ёнимда бўлмаслигидан қўрқаман

“Бир йил олдин ўғлимнинг иситмаси тушмай шифокорларга мурожаат қилдик. Таҳлил жавоблари боламда шу касаллик борлигини кўрсатди. Ҳар сафар таҳлил топширганда қўрқаман жавоблари яхши чиқсин деб. Ҳар куни уйғонганимда болам ёнимда бўлмаслигидан қўрқаман”,-дейди Имронхоннинг онаси. Дилдоранинг айтишича, оилада фақат турмуш ўртоғи ишлайди. Қайнотаси ҳам бетоблиги учун оила моддий қийинчиликни бошдан кечирмоқда.

Имронхон Самариддиновга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0610 8426 9108 онаси Дилдора Ибрагимова номида

Сбербанк: 4817 7601 8610 6658 қариндоши Бекзод Амиров номида

Виза: 4023 0602 3811 1339 онаси Дилдора Ибрагимова номида

Телефон: +998997607131 (онаси)

Ҳадисларимиздан бирида “Тангри кимники хуш кўрса, уни ҳамма учун керакли қилиб қўяди” дейилган. Керакли бўлиш, кимгадир нажоткор бўлиш ҳам бир бахтлигини азиз ҳамюртларимиз яхши билишади. Тангрига узатилган қўллар муаллақ қолмаган ҳеч қачон.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Мавзуга оид