Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Наманган - Андижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда
2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026
Тошкент метросига яна 3 та замонавий поезд қўшилди
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026