Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Кобальт» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 2та «Кобальт»га келиб урилди
Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19:00ларда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасида ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) М.М. "Кобальт" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган "Кардиология маркази" рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у автобус бекатига урилиб, бекат ортидаги автотураргоҳда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ф.Э. бошқариб келган "Кобальт" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.Х. бошқариб келган яна бир "Кобальт" русумли автомобилларга келиб урилган.
Тўқнашув вақтида пиёда, 1988 йилда туғилган Б.М. тан жароҳати олиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
11:25 / 13.02.2026
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
15:29 / 12.02.2026