Жамият | 13:41 / 17.02.2021
6868
3 дақиқада ўқилади

“Бир болам бемор бўлса ҳам майли эди...” – оққонга шифо излаётган ота-оналар қайғуси

Қайғу, алам, ташвиш ҳар бир инсоннинг бошидан ўтган: ҳар кимда ҳар турли йўсинда. Аммо шундай ташвишлар борки, уларни эшитиб ўз қайғуларимиздан шукур қиламиз. Фарзандлари оққон касаллиги билан курашаётган ота-оналар шу ташвишда яшашади.

Ҳеч банда болам демасин

7 яшар Жасурбек Тоштемиров бир йилдан буён машъум касаллик исканжасида. Онаси Нозиманинг айтишича, бу касаллик билан курашиш жуда қийин. “Болангизга ёрдам беролмайсиз. Озиқ-овқатига, юриб-туришига ёрдам бериш мумкин, лекин ичидаги дардига даво тополмас экансиз. Айниқса, умуртқасидан кимётерапия муолажалари олаётганда жуда қийналади”, – дейди она.

Жасурбек Тоштемировга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 1564 0653 онаси Нозима Қўзичоқова номида

Сбербанк: 4276 4000 3417 1612 тоғаси Фазлиддин Қодиров номида

Виза: 4187 8000 0060 7903 буваси Муҳаммаджон Қирғизбоев номида

Телефон: +998991108188 (онаси)

Иккала ўғли дардманд оила кўмак сўрайди

Бу оила бошига тушган ташвишнинг салмоғи икки ҳисса мураккаброқдир. Катта ўғил Элдорбек икки йил муқаддам оққон касалига чалиниб, даволаниб келмоқда. Онаси Шоҳида опа болалари учун жонини беришга-да тайёр: “Болам менинг сиқилмаслигим учун чидашга, шу касалликни енгишга ҳаракат қиляпти. Бир болам касал бўлса ҳам майли эди, иккинчисида ҳам оғир дард борлиги қандай синов бўлди?..” дейди кўзда ёш билан. Чунки оққон улар учун бу ягона қайғу эмас: кичик ўғил Элнурбекка болалар церебрал фалажи ташхиси қўйилган. Икки ўта мураккаб дард билан курашаётган оила яхшилар ёрдамига муҳтож.

Элдор ва Элнур Урайимжоновларга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 7470 0067 отаси Бахтиёр Мирзаҳмедов номида

Сбербанк: 4276 3800 7794 2659 бувиси Айтажи Маҳаматова номида

Ҳумо: 9860 0301 7789 5981 онаси Шоҳида Маҳаматова номида

Телефон: +99891620 56 46 (онаси)

Одамларнинг дардига даво бўлгайсан...

“Энг аввало фарзандимизнинг борлигига, шу дунёда яшаб турганига, ўз оёғи билан юрганига, нафас олиб турганига шукур қилишимиз керак экан. Мен шуни тушуняпман. Ўғлим улғайса врач бўлишини хоҳлайман, врач бўлиб одамларнинг дардига даво бўлгайсан болам дейман”,-деб йиғлайди онаси Севара.

Фаррухбек Сапарбоевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0423 2352 6391 отаси Умар Матназаров номида

Сбербанк: 4276 4100 1286 6935 қариндоши Орифжон Юсупов номида

Виза: 4278 3100 2162 2725 онаси Севара Гулимова номида

Телефон: +998937188701 (онаси)

Худди кетсангиз болангиздан айрилиб қоладиган даражада бўлиб қоласиз

Аксарият болалар беморликда онасидан айрилмаса, Зайнура отасининг ёнидан жилмайди. “На ухлай оласиз, на бирор жойга бора оласиз, на кета оласиз. Касалхона атрофида айланиб юришдан бошқа ҳеч нарса қилолмайсиз. Худди кетсангиз қизингиздан айрилиб қоладиган даражада бўлиб қоласиз”,-дейди Зайнуранинг отаси  Адҳам Ҳошимов. Жиззахлик оила қизларининг соғайиб кетишида сахийлардан умидвор.

Зайнура Жўрабоевага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0604 2455 4393 отаси Адҳам Ҳошимов номида

Сбербанк: 4187 8000 3051 6256 қариндоши Азизбек Раҳмонқулов номида

Виза: 5336 6903 9110 8539 отаси Адҳам Ҳошимов номида

Телефон: +998941908709 (отаси)

Саховатпешалик инсонларнинг энг яхши фазилатларидан бири ҳисобланиб, сахий кишиларга охиратда улкан ажр - савоблар бўлиши айтилган. Эҳсонларимиз орқали Аллоҳга яқин бўлишлик насиб этсин барчамизга!

Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Мавзуга оид