Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «BMW» йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилди, икки киши вафот этди
Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 22:45ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзе ҳудудида жойлашган «Мақсад» кафеси қаршисида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Р.Р. «BMW» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган, йўл четида тўхтаб турган «Isuzu» русумли юк автомобилига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, тўқнашув натижасида «BMW» русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 1990 йилда туғилган Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, 1994 йилда туғилган В.Э. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
11:25 / 13.02.2026
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
15:29 / 12.02.2026