Жаҳон | 22:02 / 20.02.2021
13272
1 дақиқада ўқилади

Россия сониясига 2 км тезликда учадиган ракета устида иш олиб бораётгани маълум қилинди

Фото: РИА Новости

Россия “Гремлин” шартли номи остида замонавий ҳипертовушли ракета ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Известия хабар қилди.

Таъкидланишича, тажриба-конструкторлик ишлари 2018 йилда бошланган. Мутахассислар 2023 йилда ракета синовини ўтказишни режалаштирган.

Ракетанинг техник хусусиятлари ошкор қилинмаяпти, аммо у Х-47М2 Кинжал ракетасига нисбатан кичикроқ ўлчамда бўлади.

 “Гремлин” бир ярим минг километргача масофага парвоз қилишга мўлжалланган. Унинг тезлиги 6 Махни (1 Мах – 1198,8 км/соат, дақиқасига 19,98 км, сониясига 333 метр) ташкил этиши тахмин қилинмоқда.  

 Газетанинг ёзишича, 2013 йилда Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони генерал-полковник Александр Зелин ана шу хусусиятга эга қурол ишлаб чиқилиши тўғрисида маълум қилган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид