Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Француз компанияси Тошкентда сув таъминотини ривожлантириш учун 145 миллион евро ажратади
Франциянинг Suez компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни амалга оширади. Хусусан, Тошкентда сув таъминотини ривожлантириш учун 145 миллион евро пул ажратилади.
20 феврал куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Франциянинг Suez компанияси вице-президенти Эрик Гебали учрашув ўтказди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, учрашувда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Франция компанияси Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 миллион евро миқдорида маблағ ажратишини маълум қилган.
Бундан ташқари, Франция томони Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида маълумот берди. Хусусан, улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Шунингдек, француз компанияси шаҳар ва қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини амалга оширишга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Франция тараққиёт агентлиги иштирокида «Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинганди.
Мавзуга оид
11:19 / 05.10.2024
Сурхондарё сув таъминоти корхонасининг уч ходими қутқарилди
21:04 / 27.06.2024
Гулистонда сув таъминоти ходими ҳалок бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
16:28 / 27.06.2024
“Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг уч нафар ходими чиқинди сувни ҳайдайдиган қувурга тушиб заҳарланди
14:11 / 21.04.2024