“Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг уч нафар ходими чиқинди сувни ҳайдайдиган қувурга тушиб заҳарланди
Ишчиларнинг бири ҳалок бўлган, икки нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.
“Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг уч ишчиси чиқинди сувларни шаҳардан ташқарига ҳайдайдиган қувурни тозалаш учун тушиб, заҳарланган. Kun.uz манбасининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 27 июн куни тушга яқин содир бўлган.
ФВБ ходимлари икки нафар ишчини қувурдан чиқишган ва улар шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда. Бир нафар ишчи ҳалок бўлган.
“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг хабар беришича, “Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг уч нафар ходимида номаълум заҳарланиш кузатилган ва улардан бири вафот этган.
Маълум қилинишича, соат 10:00 ларда Гулистон шаҳрида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясидан вилоят ФВБга тезкор мурожаат келиб тушган. Унда мазкур объектда “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимида номаълум заҳарланиш ҳолати кузатилгани ва аҳволи оғирлашгани айтилган.
Қайд этилишича, ходимлардан бири Ҳ.И. вафот этган. Қолган икки нафар ходим З.Б. ҳамда Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар уларнинг аҳволи ўта оғирлигини маълум қилган.
“Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
15:28 / 16.01.2025
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
11:19 / 05.10.2024