Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Энг катта мақсадим – уларни қайтариб олиб келиш». Президент хорижда ишлаб юрган фуқароларни қайтариш ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги кичик саноат зонасига ташрифи давомида бу ердаги корхоналардан бирининг ишчилари билан суҳбатлашди.
«Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, давлат раҳбари бандликни ошириш, хорижда ишлаб юрган фуқароларни қайтариш, меҳнат соҳасидаги гендер тенглик ҳақида гапирди.
«Ҳали кўплаб фуқароларимиз, сизларнинг қўшниларингиз, кўпларингнинг турмуш ўртоқларинг четда юрибди. Менинг энг катта мақсадим - қанчалик оғир бўлмасин, уларни секин-секин ўзимизнинг бағримизга, ўзимизнинг маҳалламизга, ўзимизнинг кўчамизга, ўзимизнинг уйимизга қайтариб олиб келиш. Оғир, лекин барибир шу марраларни қўйишимиз керак», - деди президент.
Шавкат Мирзиёев корхона раҳбари билан суҳбатда аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида тўхталди. Президент бундай ҳолатлар билан янги иш ўринлари ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш орқали курашиш кераклигига урғу берди.
«Эри рухсат бермаса, деяпти. Наманганда ҳозир мана шу ибора пайдо бўляпти, бу ибора билан ҳам курашишимиз керак. Нега десангиз, ҳамма тенг бўлиб, аёлларимизни муносиб иш билан таъминлаб, мана, сизга ўхшаган забардаст... 20-30 нафар хотинга кўмакчи бўлса бўлди, менинг ҳамма юмушим керак эмас, мен давлат ишлари билан шуғулланавераман», - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026