Жаҳон | 19:23 / 24.02.2021
11606
1 дақиқада ўқилади

Германияда ҳаво ҳарорати бир ҳафтада 41 даражага ўзгарди

14 феврал куни Геттингенда ҳарорат минус 23,8 даражани ташкил этган бўлса, 21 феврал куни ҳаво ҳарорати плюс 18,1 даражага тенг бўлган.

Фото: DPA

Германияда ҳаво ҳарорати бир ҳафтада 41 даражадан кўпроққа – минус 23 даражадан плюс 18 даражага кўтарилди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.

Метеорологларнинг маълумот беришича, 14 феврал куни Геттингенда ҳарорат минус 23,8 даражани ташкил этган. Орадан бир ҳафта ўтиб, 21 феврал куни ҳаво ҳарорати плюс 18,1 даражага тенг бўлган.

Шу тарзда, бир ҳафта ичида ҳарорат ўзгариши 41,9 даражани ташкил этди.

Маълумотларга кўра, аввалги рекорд 1880 йил май ойида қайд этилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати бир ҳафта ичида 41 даражага ўзгарган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид