14:00 / 24.02.2021
7521

"Битта кўзи йўқ бўлса ҳам майли, болам ёнимда бўлсин": Оққон етказган изтироблар

Халқ тилида оққон деб аталувчи касалликни эшитган инсон бир сесканади. Чунки кўринмас дарднинг залвори жуда кўпчиликнинг гарданига мусибатни юклаган. Бугун ҳам шундай мусибат остида эзилаётган оналар ва болалар ҳақида ...

Майли битта кўзи йўқ бўлса ҳам, ёнимда юрганига шукур

Онаси Зиёда опанинг сўзларига кўра, оққондан даволанаётган Ирода кимётерапиялар оқибатида бир кўзидан ҳам айрилиб қолди. Бу касалдан тузалса, унга кўз қўйиш учун ҳам операция зарур. “Бунақа касал бўламан деб ҳеч ўйламагандим. Лекин битта кўзимдан ажралганим ёмон бўлди. Дадам машинасини ҳам сотди, керак бўлса уйимизниям сотмоқчи. Ота-онамга жуда қийин бўлди”,- дея қон йиғлайди қизгина. Ота-она эса битта кўзи йўқ бўлса ҳам фарзанди ёнларида эканлигига шукур қилишади.

Ирода Мўминовага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 5138 5742 отаси Ойбек Шодиев номида

Сбербанк: 4278 3100 2017 9016 отаси Ойбек Шодиев номида

Виза: 9860 0301 0137 1364 отаси Ойбек Шодиев номида

Телефон: +998997608882 (онаси)

 Болани бу ёшгача етказишнинг ўзи осонмас

15 ёшли Санжарбекда кучли оғриқлар ва бурундан қон кетишлар билан бошланган касаллик ҳамон енгилмаяпти. Айни пайтда уни енгишда яхши инсонлар мадади керак бўляпти. Оила аъзолари фарзандларининг тузалиб кетиши учун бор имкониятларини ишга солишди. “Болани бу ёшгача етказишнинг ўзи осонмас. Қийналиб кетган пайтларимиз банкдан кредит олиб ҳам даволатдик. Дорихоналардан қарз бўлиб қолдик”,- дейди онаси. Орзуларидан куч олиб яшаётган йигитча тузалиб кетиш учун ҳаракат қилмоқда.

Санжарбек Эркиновга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 4909 8571 отаси Қаҳрамон Жўраев номида

Сбербанк: 4279 3806 7209 5116 қариндоши Баҳром Камолиддинов номида

Виза: 4187 8000 0089 3404 отаси Қаҳрамон Жўраев номида

Телефон: +998915464895 (онаси)

Отаси “касал бола керакмас” деб ташлаб кетди

Жажжи Дониёр 1 ёшдан эндигина ошганда оғриб қолди ва қўйилган ташхис ота-онани гангитиб қўйди. Отаси касалликни эшитиб улардан воз кечганлиги сабаб онаси Зилола қўлидан келганча яқинлари кўмагида фарзанди учун курашмоқда: “Ўзим бирор жойда ишламасам, отаси бунақа қилади деб ўйламагандим. Одамзотнинг бошидан ҳамма нарса ўтар экан, сабр-бардош керак экан. Битта онамнинг фаррошлик билан топадиган маошларига қараб қолганмиз”.

Дониёр Абдумажидовга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 8079 7859 онаси Зилола Рустамова номида

Сбербанк: 4276 5500 3904 9922 бувиси Фарида Ҳожиева номида

Виза: 4187 8000 0067 9613 онаси Зилола Рустамова номида

Телефон: +998946109328 (онаси)

 Ҳарбий бўлиб, ватанимга хизмат қиламан

“2018 йилдан бери ўғлим шу касалликдан даволанади. Тўсатдан қайталаб қолди ва яна қайтадан муолажалар олишимизга тўғри келди. Эр-хотин қаердан маблағ олишни билмай ўйланиб қолдик. Чунки дорилар учун ҳамма нарсамизни сотиб бўлганмиз”,- дейди онаси Феруза. Дилшодбек улғайганда ҳарбий бўлишни, ватанга хизмат қилишни истайди. Бунинг учун мурувватли одамлар ёрдамидан умид қилади.

Дилшодбек Одилжоновга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 4669 6112 онаси Феруза Мўйдинова номида

Сбербанк: 4276 5500 6332 9869 қариндоши Элёрбек Йўлчиев номида

Виза: 4187 8000 3002 1588 онаси Феруза Мўйдинова номида

Телефон: +998939497420 (онаси)

Хайр-саховат инсонни юксалтиради, икки дунё саодатига етаклайди. Динимизда ҳам бу фазилат мўминнинг энг улуғ сифатлари эканлиги айтилади. Имкон борида маблағ, имкон йўғида бир ҳовуч дуо ҳам саховат ҳисобланишини унутмайлик!

Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top