17:20 / 25.02.2021
4314

“Иссиқлик электр станциялари” трансформация жараёнларида халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда

Фото: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли Фармони билан тасдиқланган “2020-2022 йилларда тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастури” ҳамда давлат раҳбарининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида корхоналарда молиявий, иқтисодий ва ташкилий жараёнларни рақамлаштириш, корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича трансформация ишларини олиб бориш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнларни жадаллаштириш, соҳага жаҳонда тан олинган компаниялар тажрибасини жорий этиш мақсадида “McKinsey&Company” халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

“McKinsey&Company” экспертлари айни пайтгача “Навоий ИЭС” АЖ ва “Тошкент ИЭС” АЖда бўлиб бошқарув ҳамда молия-иқтисод жараёнларини таҳлил этишди.

– Айни жараёнларда олдимизда турган муҳим вазифалар сифатида корхоналаримизни молиявий соғломлаштириш, трансформация ва рақамлаштириш, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича устувор чора-тадбирларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш, – деб таъкидлайди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Фарҳод Абдураҳмонов. – Натижада соҳага корпоратив бошқарувнинг етакчи механизмларини жорий этиш, электр энергетикаси соҳасининг эркин ва шаффоф бозорини шакллантириш воситасида халқаро рейтингларга эришиш.

Ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар натижасида корхоналарни рақамлаштириш ва трансформация қилиш, самарасиз харажатларни камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва электр энергияси бозорини босқичма-босқич шакллантириш борасида оптимал лойиҳалар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилади.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати.

Top