Иқтисодиёт | 19:15 / 19.10.2025
3947
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони компанияси Самарқандда ИЭС қуради

Йил якунига қадар Паркент туманида йирик энергия сақлаш тизимини ишга тушириш режалаштирилган.

Фото: Ўзбекистон 24

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Самарқанд вилоятида янги ИЭС қуриш ишлари бошланишини маълум қилди.

“Саудия Арабистонининг Pemco компанияси йил охиригача Самарқанд вилоятида қуввати 200 МВт бўлган янги газ-поршенли ИЭС қуриш ишларини бошлайди”, деди у.

Мирзамаҳмудовнинг қўшимча қилишича, ҳозирда янги шамол ва қуёш станциялари бўйича амалий ишлар бошланган. Шунингдек, йил якунига қадар Паркент туманида йирик энергия сақлаш тизимини ишга тушириш режалаштирилган. 

Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, Тошкентда қурилаётган янги аэропорт эксплуатацияси учун қайта тикланувчи ёқилғи ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу борада Саудия Арабистонининг Vision Invest ва АҚШнинг Аir Products компаниялари билан янги экологик барқарор авиация ёқилғиси (САF) ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид