Ўзбекистон | 20:31 / 26.02.2021
2818
2 дақиқада ўқилади
Товар-хом ашё биржаси: 6–7 март кунлари электрон савдо тизимлари вақтинча иш фаолиятида бўлмайди
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ марказий аппарат биноси жойлашган ҳудудга кириб келувчи интернет алоқа тармоқлари йўлида қурилиш ишлари олиб борилиши сабабли, 2021 йилнинг 6-7 март кунлари оптик кабеллар йўналишини ўзгартириш бўйича техник ишлар амалга оширилади.
Шу муносабат билан, 2021 йил 6-7 март кунлари:
- "ЎзРТХБ" АЖнинг электрон савдо тизимлари, жумладан xarid.uz, etender.uzex.uz, yarmarka.uzex.uz, mobilraqam.uzex.uz, avtoraqam.uzex.uz ва биржанинг расмий веб-сайти uzex.uz вақтинчалик иш фаолиятида бўлмайди.
- Давлат харидларининг электрон дўкон ва кўргазма-ярмарка савдоларида 6-7 март кунлари якунланадиган лотлар бўйича савдонинг охирги кунлари мос равишда 9 ва 10 март кунларига кўчирилади.
- Бундан ташқари, расмийлаштиришнинг сўнгги кунлари 6-7 мартга тўғри келган авторақамлар ва мобиль рақамларни мос равишда 9-10 март кунлари расмийлаштириш мумкин бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси