Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон янги бозорларга экспортни ошириш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириши мумкин
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2021 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бишкек шаҳрига амалий ташриф доирасида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки мамлакат ўзаро манфаатли соҳаларда сермаҳсул ҳамкорлик қилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг кўплаб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича мавқелари яқин бўлиб, бу кўп томонлама тузилмалар доирасида изчил ҳамкорликни давом эттириш учун мустаҳкам замин яратаётгани эътироф этилди.
Турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган учрашувлар жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Марказий Осиёда давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициялар, инновациялар ва технологияларни жалб қилиш, янги бозорларга экспорт ҳажмини ошириш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги эътироф этилди.
Қирғизистон томони жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
15:22 / 16.04.2026