Россиялик дипломатлар КХДРни темир йўл вагонида тарк этишга қарор қилишди
Россия дипломатлари ўзлари мустақил ҳолда Корея Халқ Демократик Республикасидан (КХДР) чиқиб кетишга қарор қилдилар, йўлнинг бир қисмини темир йўл вагонини итариб босиб ўтишларига тўғри келди. Бу ҳақда дипломатлардан бири Владислав Сорокин айтиб берган, деб хабар берди “ТАСС” ахборот агентлиги.
Сорокиннинг сўзларига кўра, КХДР чет элликлар учун Хитой ҳудудидан чиқиб кетиш учун канал яратган, аммо бу рус дипломатларига тўғри келмаган.
“Бизда учта оила кетаётган эди, уларнинг ҳар бирида ўз шарт-шароитлари бор. Ҳеч қандай шошилинч нарса йўқ, аммо шунга қарамай вазият тезкор равишда Хитойга эмас, Россияга жўнаб кетишимизни талаб қилар эди”, деб тушунтирган дипломат.
25 феврал куни россиялик дипломатларнинг КХДРдан уйларига оилалари билан қайтиб келиши ҳақида маълум бўлди. Бунинг учун улар поездда 32 соат, чегарагача автобусда икки соат, кейин чегарадан темир йўл вагонини ўзлари итариб ўтишларига тўғри келди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова чегаралар бир йилдан буён ёпиқ бўлганини ва Пхеньян билан йўловчиларни олиб ўтиш борасидаги хабарлар ҳам тўхтатилганини тушунтирди.
Мавзуга оид
23:41 / 25.10.2024
КХДР Россияга иккинчи гуруҳ ҳарбийларини юборишга тайёрланмоқда — Bloomberg
14:50 / 25.10.2024
Сеулдаги президент мажмуасига КХДРдан учирилган чиқинди шари қулади
09:10 / 25.10.2024
ГУР: Курск областига КХДРдан дастлабки ҳарбийлар етиб келди
21:54 / 24.10.2024