Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Россиянинг юқори мартабали амалдорларига қарши санкциялар киритди
Қайд этилишича, санкция киритилган амалдорларга ЕИ мамлакатларига кириш ҳамда Евроиттифоқ мамлакатларидаги банкларда пул маблағларини сақлаш тақиқланади.
Евроиттифоқ Россия бош прокурори Игорь Краснов, тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин, жазони ижро этиш федерал хизмати бошлиғи Александр Калашников ва Росгвардия қўмондони Виктор Золотовни қора рўйхатга киритди.
ЕИнинг фикрича, уларнинг барчаси Алексей Навальнийга нисбатан айблов ҳукми чиқарилишида жавобгар ҳисобланади.
Қайд этилишича, санкция киритилган амалдорларга ЕИ мамлакатларига кириш ҳамда Евроиттифоқ мамлакатларидаги банкларда пул маблағларини сақлаш тақиқланади.
Чеклов чоралари илк марта инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича санкциялар механизми доирасида киритилди.
Россияга қарши янги санкциялар киритиш тўғрисидаги қарор Евроиттифоқнинг 27 мамлакати ташқи ишлар вазирларининг 22 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинганди.
Ўшанда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел вазирлар Навальнийга нисбатан ҳукм чиқарилишида айбдор шахсларга қарши санкциялар киритиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026