Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарога 1,5 млрд сўмлик зарар етказган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан хабар келиб тушган, деб ёзмоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Унга кўра, 2019 йилнинг октябр ойида 35 ёшли Шерзод У. таниши, 36 ёшли Миржамол А. билан учрашган ва унинг ишончига кириб, ундан 169 500 АҚШ долларлик 74,331 кг ип олиб, бир ой ичида тўлашни ваъда қилган.
Аммо Шерзод У. ваъдасида турмасдан, Миржамол А.га 1 598 951 130 сўмлик зарар етказган.
Қайд этилишича, мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026