Ўзбекистон | 14:41 / 05.03.2021
4880
1 дақиқада ўқилади

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби аниқлаштирилди

Ҳукуматнинг 4 март кунги 120-сон қарори билан давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Адлия вазирлиги хабарига кўра, низомга кўра бир йўла тўланадиган пул мукофоти миқдори тақдирлаш тўғрисидаги президент фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори қонуний кучга кирган пайтдан амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсияга қўшимча равишда ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорида устама ҳақ олади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш АТ “Халқ банки”нинг барча филиаллари томонидан амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид