Иқтисодиёт | 16:55 / 06.03.2021
10506
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада гиперинфляция фонида қиймати 1 млн боливарлик пуллар муомалага киритилади

Хабарларга кўра, янги пуллар Россияда чоп этилмоқда. Венесуэла қарийб уч йилдан буён оғир ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда.

Фото: bcv.org.ve

Венесуэлада гиперинфляция фонида номинал қиймати 200 минг (0,11 доллар), 500 минг (0,27 доллар) ва 1 млн боливар (0,53 доллар) бўлган купюралар муомалага киритилмоқда.

Мамлакат марказий банкининг хабарига кўра, янги қийматдаги пуллар 8 мартдан муомалага киритилади. 

Венесуэла қарийб уч йилдан буён оғир ижтимоий-иқтисодий инқирозни бошидан кечирмоқда. 2018 йил якунларига кўра, мамлакатда инфляция 1,7 млн фоизга, 2019 йилда эса 9585 фоизга тенг бўлган.

Мамлакат ҳукумати иқтисодиётни мустаҳкамлаш учун янги валюта – суверен боливарни муомалага киритганди, аммо унинг курси кескин тушиб кетди: ҳозирда 1 АҚШ доллари 1,8 млн боливарни ташкил этмоқда.

Bloomberg 2020 йил февралда Россиянинг "Гознак" компанияси Венесуэла пулларини чоп этиши тўғрисида хабар қилганди. Россия компанияси бу хабарга изоҳ беришни истамаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид