Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини маҳалла раиси сифатида таништирган шахс Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб бериш эвазига 9 минг доллар сўради
Тошкент шаҳри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар жой хонадонларини олиб бериш эвазига 9 минг долларни қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро А.Г. фуқаро Н.Н.га ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда қилган. У ўз хизмати эвазига 9000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
10:29 / 20.02.2026
Сергелида ЙТҲ: “Матиз” ва Hongqi тўқнашди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026