Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда вазир ўринбосари йирик компания вакиллари унинг тушлиги учун пул тўлашгани сабабли ишдан бўшатилди
Ясухико Таниваки коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари бўла туриб, йирик коммуникация компанияси вакиллари билан 2 йил ичида 3 марта бирга овқатланган. Ҳар сафар овқатланиш пулини компания вакиллари тўлаган.
Япония ҳукумати амалдорларидан бири давлат хизматчиларининг ахлоқ кодексини бузгани учун лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.
Гап маъмурий ишлар ва коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари Ясухико Таниваки ҳақида бормоқда. Хабар қилинишича, у 2018-2020 йиллар давомида мамлакатдаги йирик NTT (Nippon Telegraph and Telephone) телекоммуникация компанияси вакиллари билан уч марта бирга овқатланган. Таом учун ҳар сафар NTT вакиллари пул тўлаган. Улар вазир ўринбосари учун жами 107 минг иен (987 доллар) тўлашган.
"Вазиятдан чуқур афсусдамиз", - деди вазир Рёта Такэда.
Япония қонунчилигига кўра, давлат амалдорлари ўзлари назорат қиладиган компаниялар вакилларидан совға олишлари тақиқланади.
Аввалроқ Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Tohokushinsha Film продюсерлик компанияси ходими бўлган ўғли Сэйго Суга ички ишлар ва коммуникация вазирлиги вакиллари билан бирга овқатлангани учун узр сўраганди.
Мавзуга оид
16:44
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026