Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ конгресси пандемия сабабли аксарият америкаликларга 1400 доллардан пул тўланиши кўзда тутилган қонунни тасдиқлади
АҚШ конгресси аксарият америкаликларга 1400 доллардан пул тўланиши кўзда тутилган Америка иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш режасини тасдиқлади.
7 март куни ушбу қонунни маъқуллаган вакиллар палатаси 10 март куни қонунга киритилган тузатишларни тасдиқлади.
АҚШ президенти Жо Байден ҳужжатни 12 март куни имзолаши кутилмоқда. Унга кўра, болалар ва йиллик даромами 75 минг долларгача бўлган фуқароларга 1400 доллардан тарқатилади.
Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш режасида аксарият америкаликларга тўғридан тўғри тўловларга йўналтириш учун 400 миллиард доллар ажратиш мўлжалланган. Бундан ташқари, ҳафтасига 300 доллар миқдорида ишсизлик нафақаси тўланиши сентябргача узайтирилади.
Жо Байденнинг Америка иқтисодиётини қутқариш ва пандемия даврида аҳолига ёрдам бериш режасига кўра, ушбу мақсадлар учун 1,9 трлн доллар ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрда қабул қилинган қонунга асосан, аксарият америкаликларга 600 доллардан пул тўланганди. 2020 йил мартидаги ёрдам пакетига кўра эса америкалик болалар 500 доллардан, вояга етганлар 1200 доллардан олишганди.