Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хайрия натижаси: Андижонлик Шуҳратбек даволаниш учун Ҳиндистонга жўнаб кетмоқда
Икки йилдан бери сурункали жигар етишмовчилиги, жигар циррози касаллиги билан оғриётган андижонлик Шуҳратбек Аҳмаджонов операцияси учун сайтимиз орқали хайрия акцияси ташкил этган эдик.
Бир ой ичида саховатли инсонлар кўмагида операция учун етарли маблағ йиғилди. Шуҳратбек жарроҳлик амалиётини ўтказиш мақсадида Ҳиндистонга жўнаб кетиш арафасида.
Бемор яхшилар саховатидан шодланиб, таҳририятимизга хат йўллади ва барчадан миннатдор эканини айтди.
«Мана бугун кечаси (11 март назарда тутилмоқда – таҳр.) Худо хоҳласа Ҳиндистонга учиб кетамиз. Аввало, бунга сабабчи бўлган Kun.uz таҳририятининг барча ходимларига катта раҳмат! Сизлар чиқариб берган хайрия эълони орқали мен ишлаётган ташкилотнинг («Uztelecom» АК) бутун республика бўйлаб 16 500 нафар ходими мени қўллаб-қувватлашди. Илоҳим, кимки мен учун эҳсон қилган бўлса, Аллоҳ улардан рози бўлсин!
Шахсан онам ҳам ўз миннатдорчилигини етказишимни айтдилар. Мен ўзбек бўлиб, Ўзбекистонда туғилганимдан фахрланаман. Чунки халқимиз саховатпеша», – деб ёзган Шуҳратбек Аҳмаджонов.
Биз Шуҳратбекка жарроҳлик амалиёти яхши ўтиши ва соғ-омон оиласи бағрига қайтишини тилаб қоламиз.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025