Жаҳон | 23:02 / 11.03.2021
4420
1 дақиқада ўқилади

Европа дори воситалари агентлиги AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни давом эттиришни тавсия қилди

Аввалроқ Австрия, Дания, Норвегия, Италия ва Исландияда ушбу вакцина билан эмлаш тўхтатилганди.

Фото: Getty Images

Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши ҳолатлари аниқланганига қарамасдан AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлашни давом эттириш мумкин деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ айни шу сабаб билан Австрия, Дания, Норвегия, Италия ва Исландияда ушбу вакцина билан эмлаш тўхтатилганди.

«EMA вакцинанинг устуворлиги хатарга нисбатан юқори деб ҳисоблайди ва тромбоэмболик ҳолатлар текширилаётган давр мобайнида эмлашни давом эттириш мумкин»,— дейилади агентлик сайтида.

EMA экспертларининг сўзларига кўра, эмланганларда бундай ножўя таъсирлар кузатилиши жуда камчиликни ташкил этади.

«2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Европа иқтисодий ҳудудида AstraZeneca вакцинаси билан эмланган қарийб 5 млн кишининг 30 нафарида бу ҳолат кузатилган»,— дейилади хабарда.

Мавзуга оид