Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин
“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида фуқароларнинг фаол дам олиши учун қулай шароитларни яратиш мақсадида қабул қилиниши кутиляпти.
2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин:
- 14 май — жума;
- 2 сентябр — пайшанба;
- 3 сентябр — жума;
- 31 декабр — жума.
2021 йилда дам олиш кунлари:
- 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига;
- 17 июл — шанба кунидан 21 июл — чоршанба кунига;
- 24 июл — шанба кунидан 22 июл — пайшанба кунига кўчирилиши режалаштирилган.
2021 йил 2 январ — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май- шанба, 21 июл — чоршанба, 22 июл —пайшанба ва 4 сентябр — шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланиши белгилаб қўйилади.
Аввалроқ, ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:40 / 16.05.2026
Ҳайит муносабати билан кетма-кет 5 кун дам бўлади
21:17 / 07.05.2026
11 май куни умумтаълим мактаб юқори синфларида дарс ўтилади – вазирлик
09:46 / 21.02.2026
2026 йилда айрим байрамлар дам олиш кунларига тўғри келади: ходимлар неча кун дам олади?
11:20 / 05.12.2025